Унинг доирасида узунлиги 3300 метр, эни 60 метр бўлган 4Е тоифали учиш-қўниш йўлаги, битта юриш йўлаги ва 3 та самолёт тўхташ жойига эга перрон қурилди. Энди бу аеропорт Boeing 787, 747 ва Airbus А330 каби кенг фузеляжли самолётларни ҳам қабул қила олади.
Айни пайтда реконструкциянинг иккинчи босқичи давом этяпти. Унда қўшимча юриш йўлаги, яна 7 та самолёт тўхташ жойи, замонавий ёритиш ва метеорологик ускуналар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу бир вақтнинг ўзида 10 та самолётга хизмат кўрсатиш ва турли об-ҳаво шароитида ишлаш имкониятини бериши айтилмоқда.