Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” МЧЖ раҳбари Д.Ю. (муқаддам судланган) “F.” МЧЖ билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тузилган шартномага асосан жами 3,9 млрд сўмлик А-95 маркадаги бензин ёқилғисини қабул қилиб олиб, ушбу маҳсулотларни сотувидан тушган маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлар юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.