Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.A.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, "Маориф" МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари тайёрлаб сотувга кўйганликлари аниқланиб, ушбу дўкондан 129 турдаги жами 1 379 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.