Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Г. “Ҳ.” МЧЖ иш юритувчиси Э.К.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасида келгусида фавқулодда вазиятлар бўйича текширув ўтказмаслик ва текширувчилар келган тақдирда унинг фойдасига ҳал қилиб беришини айтиб, 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.