"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Андижон тумани "Терактаги" МФЙда жойлашган “У.П.” МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган дизель ёқилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифацизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 67,3 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Маълумот ўрнида: Сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефт, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.