Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Ёқубжонович Эргашев вафот этди. Бу ҳақда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Авазбек Эргашев 1966 йил Андижоннинг Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Олтинкўл тумани “Оқ-тепа” ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.

1992-2024 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқ-тепа” ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти “Пахта уруғчилик” бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Ғўза уруғчилиги” республика маркази бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

Киритилди: 15:31 27.12.2024. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!