Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижон вилояти ҳокимига қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди

A A A
Андижон вилояти ҳокимига қишлоқ ва  сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди

Раҳимов Улуғбек Одашевич Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

У. О. Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва република Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида тахсил олган.

Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан то шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида самарали хизмат қилиб келмоқда.

Тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.

Киритилди: 17:37 24.01.2025. Ўқилди: 1464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!