Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижон ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Андижон ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Т. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 14 дона “Регапен” ва 8 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан яна 27 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:14. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!