Россия қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Торетцкни назорат остига олганини Россия Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси Владимир Рогов маълум қилди.
"Фронтдан яхши хабарлар келди. Дзержинский (Торецк) шаҳрининг бутун ҳудуди аллақачон Россия армияси назорати остида, унинг атрофидаги кон ҳудудлари тозаланмоқда", - дея Рогов РИА Новостига хабар берди.
Торецк (русча номи Дзержинский) Украинанинг Донецк вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган.