Калифорния жанубида яна иккита янги ўрмон ёнғинлари чиқди. Бу ҳақда Американинг Ахиос портали хабар берди .
“Жанубий Калифорнияда жиддий ёнғин об-ҳавоси туфайли камида иккита ўрмон ёнғини содир бўлди ва янги эвакуацияларга сабаб бўлди”, деб ёзади интернет нашр.
Бундан ташқари, Миллий об-ҳаво хизматининг иқлимни башорат қилиш маркази 14-январ, сешанба куни Калифорнияда кейинги ҳафтада янада кучли ёнғинлар бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.