Украина яқин келажакда НАТОга аъзо бўлмаслиги ва можарадаги томонларнинг ҳозирги мавқелари музлатилиши мумкин. Reuters манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчилари Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувининг шундай эҳтимолий вариантига мойил.
Шунингдек, улар Украинага аниқ хавфсизлик кафолатларини тақдим этишни қўллаб-қувватлайдилар. Эҳтимолий вариантлар орасида Европа ҳарбий кучлари назорат қиладиган демилитаризация зонасини ташкил этиш ҳам бор. Реутерснинг аниқлаштиршича, бундай вариант Трампнинг юқори лавозимли маслаҳатчиларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Трамп маслаҳатчилари можарони ҳал қилиш учун "ойлар ёки ундан ҳам кўпроқ" вақт керак бўлишини таъкидлашмоқда. Reuters манбалари сайланган президентнинг биринчи куннинг ўзидаёқ қарама-қаршиликни ҳал қилиш ҳақидаги ваъдаларини "сайловолди гаплари, можаронинг мураккаблигини тушунмаслик ва янги маъмуриятни шакллантириш учун зарур бўлган вақтнинг уйғунлашуви" деб баҳолашди.