Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижон ва Наманганнинг бир қатор ҳудудларига сел келди

Андижон ва Наманганнинг бир қатор ҳудудларига сел келди

Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик юзага келди. Натижада Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ховлиларига сув кириш ҳолатлари кузатилди.
Воқеа жойига Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шунингдек, вилоят хокимликлари, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилди.
Кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ.

Киритилди: 13:45 21.07.2021. Ўқилди: 3509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!