Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 50 қутидаги жами 500 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.