Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилояти ҳокимлари мактабда дарс ўтди (+фото)

Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилояти ҳокимлари мактабда дарс ўтди (+фото)

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам мактабда дарс ўтди. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлигининг телеграм каналида хабар берилмоқда.

“Ҳоким соати” рукни остидаги ҳаёт дарслари Андижон шаҳридаги 1440 ўринли 18-умумтаълим мактабида давом этди. Даставвал 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Битирувчи синф ўқувчилари  билан ўтказилган дарс эса савол-жавобларга бой бўлди, дейилган хабарда.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаган ҳамда мустақиллик дарсини ўтган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Косон туманидаги 62-мактабда ўтказилган тадбирда қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида ҳам ўз кечинмаларини сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

Киритилди: 15:14 04.09.2019. Ўқилди: 3761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!