Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижон давлат тиббиёт институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Андижон давлат тиббиёт институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Етти қаватли мазкур бино 2000 ўринга мўлжалланган. Барча ўқув хоналари интерактив доскалар ва замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

✅ Бу ерда 12 та маъруза зали, жаҳон стандартларига мос симуляция маркази жойлашган. Битта қават тўлиқ стоматология йўналишлари учун мўлжалланган ва у энг илғор стоматологик асбоб-ускуналар ҳамда технологиялар билан жиҳозланган.

🖥 Бинодан асосан клиник кафедралар ўрин олган. Институт клиникаси ва мазкур ўқув биноси ўртасида телемедицина тизими йўлга қўйилган.

🏥 Унда клиниканинг хирургик бўлимларида амалга оширилган операциялар тўғридан тўғри ўқув хоналарига трансляция қилинади. Талабалар ушбу жараёнда шифокорга ўз саволларини бериш ва шу пайтнинг ўзида жавоб олиш имкониятига эга бўлади.

📌 Шунингдек, 420 ўринли фаоллар зали, гардероб, 400 ўринли ошхона ҳам талаба ва институт жамоаси хизматида. (https://telegra.ph/file/942c214c30aee83da1ae2.jpg)

▶️ Янги ўқув биносининг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирок этди.

Киритилди: 16:14 25.07.2024. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!