“Бунёдкор” вакили Исмоналиев ҳакамнинг ёнгинасида Тоировга оёғи билан зарба берди.
Бу учун “қизил” кўрсатилди. Аслида, бу нопрофессионал бўлса-да, ҳазил эди.
“Муҳаммадкарим билан ёшликдан катта бўлганмиз, 3 йил бир жамоада тўп тепдик. Оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик. Оилавий борди-келдимиз бор. Қисқаси, у билан ака-укадек яқинмиз, қалинмиз. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди, эътироз йўқ”, дейди Исмоналиев.
Футболчининг айтишича, Тоиров ўша вақтда ҳакамга “қизил карточка кўрсатманг” демоқчи бўлган.
“Улгурмай қолди, чунки уни йиқитишди. Бунинг учун ўзи мендан узр сўради”, дейди Усмонали.
Ушбу ҳолат интернет орқали бутун дунё футбол ихлосмандларининг эътиборига тушди.