Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Анчелоттининг ўғли Италия клубини қабул қилиб олиши мумкин

Анчелоттининг ўғли Италия клубини қабул қилиб олиши мумкин

Италиянинг «Пиза» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига Давиде Анчелотти номзодини жиддий кўриб чиқмоқда. Карло Анчелоттининг ўғли клубдаги мавқеи анча беқарор бўлиб қолган Альберто Жилардинонинг ўрнини босиши мумкин бўлган асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, клуб ноанъанавий қарор изламоқда ва машҳур фамилияга эга ёш мутахассисга ишонч билдиришга тайёр. Давиде Анчелотти яқинда «Ботафого»да мустақил фаолиятидаги илк тажрибасини ўтказди: у жамоа билан Бразилия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб, клубни Либертадорес кубоги саралаш босқичига олиб чиққан. Шундан сўнг эса у лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Давиде Анчелотти кўп йиллар давомида отасининг мураббийлар штаби таркибида ишлаб, «ПСЖ», «Реал», «Бавария», «Наполи» ва «Эвертон» клубларида фаолият юритган.

Киритилди: 11:22 24.12.2025. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар