Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг франциялик ҳужумчиси Киллиан Мбаппе Англиянинг "Ливерпуль" клубига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида унчалик яхши ўйнамаганини айтди.
"Бошқалар каби Мбаппе ҳам курашди ва ҳаракат қилди. У унчалик яхши ўйнамади ва пенальтини голга айлантира олмади. Бу қийин пайт бўлади, лекин биз ҳаммамиз уни қўллаб-қувватлаймиз", - деди Анчелотти.
Учрашув 2:0 ҳисобида "Ливерпуль" фойдасига ҳал бўлди.
Бешта ўйиндан сўнг "Ливерпуль" 15 очко ва биринчи ўрин, "Реал Мадрид" олти очко ва 24-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигасининг навбатдаги ўйинида "Ливерпуль" меҳмонда Испания "Жирона" жамоасига, "Реал" эса Италиянинг "Аталанта" клубига қарши ўйнайди.