Бугун 29 март, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Коронавирус эркаклар учун хавфлироқ бўлиши мумкин?!

Ана холос! Коронавирус эркаклар учун хавфлироқ бўлиши мумкин?!

Россиялик вирусологлар янги турдаги коронавирус аёлларга нисбатан эркаклар учун хавфлироқдир деган фикрга келдилар.

Мутахассислар фикрича, инфекция қурбонлари орасида кучли жинс вакилларини кўплиги иккита сабаб билан изоҳланади: эркаклар орасида чекишга ружу қўйиш ҳолати кўп учрайди, шу боис, вирус уларнинг ўпкасида жадаллик билан пневмонияга айланади. Касалликнинг оғир кечишига уларда шунга генетик мойиллик мавжудлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин.

Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси февраль ойи бошида мамлакат касалхоналарида биринчи вафот этган 425 беморнинг жинси ва ёшини таҳлил қилиб чиққан эди.

Коронавирус ҳақида сўнгги статистика

РУДН Тиббиёт институтининг юқумли касалликлар кафедраси мудири Галина Кожевникованинг таъкидлашича, вирусли инфекциялар қурбонлари орасида эркаклар сони кўп бўлган ҳолатлар фанга маълум. Шундай касалликлардан бири — Капоша саркомаси - VIII турдаги вирус туфайли юмшоқ тўқималарнинг шикастланишидир. Аммо коронавирус билан боғлиқ ҳолатда бу хулоса жиддий илмий асосни талаб этади ва айтилаётганларнинг барчаси гипотеза, холос.

Россиянинг етакчи вирусологлари Уханда таҳлил қилинган ўлимларнинг аксарияти эркаклар ҳиссасига тўғри келишига бошқа бир изоҳ келтирмоқда. Аввало, буни Хитойда эркакларнинг аёлларга нисбатан ижтимоий фаол эканликлари билан боғлаш мумкин. Мисол учун, улар бир-бири билан кўпроқ мулоқот қилади, кўпроқ қўл сиқиб кўришади.

Аммо патогеннинг жинс танлашини ижтимоий алоқаларга боғлаб бўлмайди, деб ёзади нашр. Яна бу ерда қатор сабаблар туфайли эркакларнинг умр давомийлиги аёлларникидан анча паст сингари фактни ҳам эътибордан қочирмаслик лозим.

 

Киритилди: 11:22 16.02.2020. Ўқилди: 2144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!