Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! "Ҳокимнинг "Андижон" клуби ҳақидаги танқидлари билан керакли идоралар қизиқиши керак..."

Ана холос! "Ҳокимнинг "Андижон" клуби ҳақидаги танқидлари билан керакли идоралар қизиқиши керак..."

Бироз аввал Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий футбол клуби ҳақидаги танқидий фикрлари акс этган видеони тақдим этган эдик.

Видеода ҳоким футболчиларга 10 миллиондан ойлик бераётгани, аммо клуб мамлакатда энг паст натижа қайд этаётганини таъкидлаган. 

"14- ўринда... Менга алам қилмайдими? 17 миллиардга стадион қуриб берсам, ойма-ой ойлигини қилиб берсам... Энг ками 10 миллион сўм ойлик олади... Энг ёмони, бу 100 фоиз ҳомийлик асосида тўланадиган маблағ. Ҳомийлар ҳам натижа бўлса ҳомийлик қиладими?"

Ҳокимнинг юқоридаги фикрларига спорт мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида муносабат билдирди:

«Қачонки, ҳоким стадионни 17 миллиардга таъмирлаттирганини, клубга пул бераётганини айтса, бу, унинг вилоят бюджетини худди ўзиникидек тақсимлаётганини англатади. 
Қачонки ҳоким, муовини орқали клубга юз миллион нақд бериб юборганини, кейин яна 280 миллион нақд пул тарқатганини айтса, керакли идоралар қизиқиши керак - бу нақд пуллар қаердан келди ва уларнинг солиғи тўланганми?
Қачонки, ҳоким, сўнгги ўринда бораётган клубга пул беришга мажбур эмаслигини айтса, у ҳақ. Шахсан унда бундай мажбурият йўқ. Ўша клуб таъсисчилари ва хомийларида бор бундай мажбурият, у ҳам жорий шартномалар ва келишувлар асосида. 
Агар таъсисчилар клубга қилинган ҳаражатлар ўзини оқламаяпти, деб ҳисоблашса, улар клубни ёпадилар ёки ундан қутуладилар. Масалан, Роман Абрамович ёки Шайх Мансур ўз клубларига хаддан ташқари кўп пул кетаётганидан шикоят қилишларини тасаввур қила олмайман. Алишер Усмоновга Арсенал бошқарувидаги баъзи қарорлар ёқмади, натижада ўзига тегишли 30 фоизлик акцияни сотиб юборди. Эътибор беринг, тилга олинган бу инсонлар, ростан ҳам, «мен клубга пул беряпман» дейишга ҳаққи бўлган одамлардир».

Хулоса ўзингиздан...

Киритилди: 12:09 21.08.2019. Ўқилди: 4176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!