АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
"Хоманаий касал одам. У ўз мамлакатини тўғри бошқариши лозим, шунингдек, одамларни ўлдиришни тўхтатиши керак. Ёмон раҳбарлик туфайли Эрон дунёдаги яшаш учун энг ёмон жойга айланди", — Трамп.