«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 22-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндаги мағлубият юзасидан фикр билдирди. «Қизил иблислар» учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Энг кучли жамоа ғалаба қозонди. Улар биздан устун эди. Агар рақиб жамоа яхшироқ ўйнаса, бунга тан бериш керак. Уларда бизда етишмаган энергия бор эди, шунинг учун табриклайман. Ўйин охирида уларда имкониятлар бўлди ва, албатта, биз ўтказиб юборган голлар жуда ёмон эди. Биз ўйинни назорат қила олмадик. Айрим эпизодлар ҳақида гапириш мумкин, аммо биз бутун ўйинни таҳлил қилишимиз керак — ва бу ўйинда улар яхшироқ эди», — дея Гвардиоланинг сўзларини BBC Sky Sports’га таяниб келтиради.
АПЛнинг 22 та туридан сўнг «қизил иблислар» 35 очко жамғариб, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Шаҳарликлар» эса 43 очко билан иккинчи поғонада жойлашган.