Бугун 5 апрель, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Ҳаммамиз коронавирусга чалинамиз, аммо...

Ана холос! Ҳаммамиз коронавирусга чалинамиз, аммо...

АҚШда истиқомат қилиб келаётган дунёга машҳур юрак жарроҳи Метмет Ўз 22 мингдан ортиқ кишининг ёстиғини қуритган коронавирус ҳақида кутилмаган баёнот билан чиқди. Унинг қайд этишича, бутун дунё аҳолиси истисносиз ушбу касалликка чалинади ва ҳеч қандай вакцина фойда бермайди. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

“Коронавирусга қанчалик кеч чалинсак, шунча яхши. Унга қарши вакцина топилган бўлса ҳам у мутацияга учраганда ҳар гал ўз функциясини йўқотади. Грипп вакциналари ҳам шундай. Сизни фақат ўтган йиллардаги грипп вирусларидан ҳимоя қилади, янгиларидан эмас. Шунинг учун тўлиқ ҳимоя қилолмайди”, дейди шифокор.

Унинг қайд этишича, инсон организми ушбу вируслар билан курашишга бардошли иммунитетга эга.  

“Таъкидлаганимдек, барчамиз ушбу вирусга чалинамиз. Ҳатто, орамизда кўпчилик аллақачон вирусни юқтириб олди, аммо буни сезмади ҳам. Улар касалликдан омон қолди. Уларнинг танаси аллақачон вируслар билан яшашга одатланган ёки вирус бу танада яшай олмай, бошқа танага кўчиб ўтган”, дейди Меҳмет Ўз.

Тананинг вирусларга чидамлилигини таъкидлаган Меҳмет Ўз вирусларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлашда нималарга эътибор қаратиш кераклигига тўхталиб, шундай дейди: 

“Тананинг вирусларга қаршилиги муҳим ҳисобланади. Биринчи омил – спорт ва ҳаракат. Кейингиси эса соғлом овқатланиш. Айниқса, мева ва сабзавотлар, жумладан саримсоқ, йогурт, қатиқ ва кўк чойга эътибор қаратиш лозим”.

Шифокор сўзлари сўнггида одамларга ўзини каратинга олишни маслаҳат бериб, вирусни энг кеч юқтирганларнинг тузалиш имконияти юқорилигини айтди. Гигиена қодиларига ва озодаликка риоя қилиш заруратини эслатди. 

Маълумот ўрнида, айни вақтга қадар дунё миқёсида коронавирусни юқтириб олганлар 486 702 кишини ташкил этмоқда. Вирусдан 22 020 киши вафот этди. 117 446 киши ушбу хасталикдан тузалди. 

Киритилди: 16:46 26.03.2020. Ўқилди: 14145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!