Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси, аслида, эркак кишими?

Ана холос! Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси, аслида, эркак кишими?

Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит унинг Жан-Мишел Тронье исмли эркак эканлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Франция биринчи хонимининг сўзларига кўра, унинг интернетдаги шажараси тўғрисидаги маълумотларни ўзгартирган.

"Aввалига узоқдан кузатдим, уларнинг гапларини эшитдим, улар шажарамни ўзгартирганини англаб етмасдан туриб... ва мен бирдан акам бўлиб қолдим. Ота-онамнинг шажараси ҳақида гапиряпмиз. Улар ўзгартирган маълумотларни қабул қилиш мумкин эмас", - деди Брижит Макрон.

Макрон тўрт йилдан бери уни эркак деяётганларни қарши курашаётганини тан олди. Энди у миш-миш тарқатувчиларни судга бермоқчи.

Францияда вақти-вақти билан президентнинг рафиқаси аввал эркак бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалади. Баъзи маълумотларга кўра, у ўсмир бўлгунига қадар Брижит Макрон деган шахс бўлмаган, Жан-Мишел Тронье бўлган. Тронье — Брижит Макроннинг қизлик исми.

Ҳозир Брижит Макрон 68 ёшда, эри Эммануэль эса 44 ёшда.

Киритилди: 16:41 14.01.2022. Ўқилди: 14411 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!