Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! "Бобур" масжиди бузилиб, ўрнига ибодатхона қуриладиган бўлди

Ана холос! "Бобур" масжиди бузилиб, ўрнига ибодатхона қуриладиган бўлди

Ҳиндистон олий суди “Бобур” масжиди иши бўйича ҳиндларнинг фойдасига қарор чиқарди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Андхоя (аввалги номи – Файзобод) шаҳридаги қадимий масжидни 1992 йилда мутаассиб ҳиндлар бузиб ташлаган. Уларнинг даъвосига кўра, аввал бу ерда қирол Рамага бағишлаб қурилган ибодатхона бўлган. Олий суднинг қарорига кўра, бу ерда ҳиндларнинг ибодатхонаси қурилади, мусулмонларга эга бошқа жойдан 2 гектар ер ажратилади. Ваҳоланки, мусулмонлар бузиб ташланган масжиднинг ўрнига янгисини қуришмоқчи эди.

“Бобур” масжидининг ўрнида ҳинд ибодатхонаси бўлгани ҳақидаги иддао анча вақтдан бери айтиб келинади. Бу масала илк бор 1853 йилда судда кўрилган ва ўшанда судя даъвогарларнинг даъвосини рад этган.

Масжиднинг бузиб ташланиши 2 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган тартибсизликларни келтириб чиқарган эди.

“Бобур” масжиди 1528-1529 йилларда қурилган эди.

Манба: azon.uz

Киритилди: 16:48 09.11.2019. Ўқилди: 5824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!