Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ана холос! АҚШ-Эрон музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтмаслиги мумкин

Ана холос! АҚШ-Эрон музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтмаслиги мумкин

АҚШ ва Эрон ядровий келишув бўйича музокараларнинг олтинчи раундини ўтказиш имконияти сўроқ остида.

Бу ҳақда CNN ўз манбаларга таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Теҳрон Вашингтоннинг таклифини "нотўғри ва изчил эмас, ўта нореал ва ортиқча талабларни ўз ичига олган" деб ҳисоблайди.

Исмини ошкор этмаган Эрон расмийси америкаликлар доимий равишда ўз позицияларини ўзгартираётганини таъкидлади. Шу пайтгача бу музокараларнинг муваффақиятига асосий тўсиқ бўлиб келган ва ҳозир бу ишни ҳар қачонгидан ҳам қийинлаштирмоқда.

Бундан ташқари, у АҚШ таклифи томонлар ўртасида аввал эришилган келишувлардан фарқли эканлигига эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Socialдаги саҳифасида Вашингтон Теҳронга ядро дастури бўйича потенциал келишув доирасида уранни бойитишга рухсат бермаслигини ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Римда Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Муҳокамалардан сўнг музокаралар жараёнида воситачи сифатида иштирок этаётган Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий АҚШ ва Эрон “аниқ, аммо якуний эмас” муваффақиятга эришганини айтди.

Киритилди: 09:01 03.06.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!