Бугун 23 октябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! 2 ёшли қиз тасодифан онасини ўлдириб қўйди

Ана холос! 2 ёшли қиз тасодифан онасини ўлдириб қўйди

Беларусда икки ёшли қиз уни автомобиль салонидан ойна орқали олмоқчи бўлган онасини бўғиб ўлдириб қўйди, деб хабар беради «Korrespondent».

Ёш оила 31 август куни фарзанди билан қишлоққа меҳмонга келган. 21 ёшли марҳума аёлнинг ўша куни туғилган куни нишонланган. У автомобиль ойнаси орқали салондан қизини олмоқчи бўлган. Шунда қизча ойнани кўтарувчи тугмани босиб юборган. Ойна кўтарилиб аёлни бўғиб қўйган.

Орадан бироз вақт ўтгач, аёлнинг эри уни ҳушсиз ҳолда топган. Эркак автомобиль ойнасини синдириб, тез ёрдам чақирган. Аёл оғир аҳволда шифохонага етказилган ва асфиксия ташхиси қўйилган. Бир ҳафтадан сўнг у вафот этган.

Беларус полицияси ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Киритилди: 06:38 15.09.2019. Ўқилди: 5700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!