Ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни 2027 йилнинг ёзида, жамоа билан шартномаси тугагач тарк этмоқчи.
Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Саудия Арабистони португалияликни "Ан-Наср"даги улушини 15 фоизга етказиш орқали клуб хўжайини сифатида мамлакатда олиб қолишга уриниб кўриши мумкин. Лига Роналду кетган тақдирда жаҳон ҳамжамиятининг қизиқиши кескин пасайиб кетишининг олдини олиш бўйича режаларни ўрганмоқда.
Криштиану Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида "Ан-Наср"га ўтганди. Жорий мавсумда форвард Саудия Арабистони клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.