"Ан-Наср" ўз таркибини кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Саудия клуби ўз сафида вингер Антонини кўришни истамоқда. Foot Mercato нашрининг хабар беришича, "Ан-Наср" Антони трансфери бўйича "Манчестер Юнайтед"га таклиф билан чиққан. Гап қандай сумма ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Антони 25 ёшда, нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари бразилияликни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Антони ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Бетис" сафида ижара асосида тўп тепган эди.
Аввалроқ матбуотда "Ан-Наср" Криштиану Роналдуга жамоа чемпионлик учун жиддий курашиши учун таркибни кучайтиришга ваъда бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.