Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Ан-Наср" "Бавария" юлдузи бўйича музокараларни бошлади

"Ан-Наср" "Бавария" юлдузи бўйича музокараларни бошлади

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби яна бир номдор футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, "Ан-Наср" "Бавария" вакили Кингсли Коман бўйича музокараларни бошлаган. 29 ёшли француз саудияликлар учун вингер позициясига устувор номзод бўлиб турибди.

"Ан-Наср" таркибида бир неча йилдан буён юлдуз Криштиану Роналду тўп тепиб келмоқда. Жорий ёзда клуб трансфер бозорида фаол иш олиб бормоқда ва келгуси мавсумда совринлар учун курашишни истамоқда.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Кингсли Команни 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:51 08.08.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!