Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

⚠️ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
➡️ Хусусан, Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи, 1974 й.т. шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, Амударёдан қайиқда сузиб ўтган вақтида қўлга олинди.

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда, соф оғирлиги 10 кг 354 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
📗 Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу жиноятга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!