Полиция Амстердам марказидаги Дам майдонида Фаластин тарафдорлари томонидан мувофиқлаштирилмаган намойишда иштирок этган 281 кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда бошқарма сайтидаги хабарда айтилади.
Қайд этилишича, бир гуруҳ намойишчилар маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида майдонга тўпланган. Воқеа жойига полиция етиб келди ва бир неча бор намойишчиларни Амстердам ҳукумати томонидан илгари жорий қилинган намойишларни тақиқлаши сабабли шаҳар марказини тарк этишни сўраган. Бироқ 200 дан ортиқ одам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабларига бўйсунмай, Дам майдонида қолди.
Қироллик полициясининг аниқлик киритишича, 265 киши норозилик намойишларини ўтказишга тақиқни бузгани учун ҳибсга олинган. Яна саккиз нафар фаол – “фойдаланиш жамоат тартибини бузиш ёки баданга шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни олиб юргани учун”.
Бундан ташқари, тўрт нафар намойишчи зўравонлик, вандализм, безорилик ва полиция буйруғига бўйсунмаслик учун ҳибсга олинган.