Жума куни эрталаб Амстердам марказий вокзалида содир этилган пичоқли ҳужум оқибатида бир киши яраланди.
Бу ҳақда Telegraaf газетаси хабар бермоқда.
"Пичоқли ҳужум Амстердам марказий вокзалида эрталаб соат 5:45 атрофида содир бўлган, бир киши жароҳатланган”, деб ёзади газета.
Хабар қилинишича, жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Полиция гумонланувчини қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳужум сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.