Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Американи ўн йилдан сўнг даҳшатли фожиа кутмоқда

A A A
Американи ўн йилдан сўнг даҳшатли фожиа кутмоқда

Америка Қўшма Штатлари геология хизмати мутахассислари океаннинг Сан-Франциско ҳудудидаги соҳилларида тектоник ўра борлигини маълум қилишди. Яъни ер икки қисмга ажралган жой узоқ масофага чўзилиб кетган. Худди шу ер бўшлиқдан иборат. Ер остидаги тектоник плиталар ҳаракатга келиб, бир-бирига урилиши оқибатида худди ўша бўшлиқ кучли зарба остида қолади. Суперзилзила ана шу зарба натижасида пайдо бўлади.

— Биз бу ўрани секин портлайдиган тектоник бомба деб атаймиз, — деди олимлардан бири. — Чунки у аста-секинлик билан кучая боради ва бир кун келиб портлайди. Бу суперзилзилани келтириб чиқаради. Зилзила туфайли юзлаб одамлар қурбон бўлади. Ер силкинишлари 150 мингдан зиёд уйни вайронага айлантиради. Ярим миллионга яқин одам бошпанасиз қолиб кетади. Бундан ташқари, кучли ёнғин юзага келади. Газ ўтказиш тизими издан чиқади. Агар Сан-Францискода яшайдиганлар етти миллион кишини ташкил этса, уларнинг икки миллион нафари айни ўша тектоник ўранинг ёнида яшайди. Биринчи бўлиб худди ўша одамларга зиён етади.

Эслатиб ўтамиз, бу ерда ҳар 150 йилда суперзила содир бўлади. Охирги бор 1868 йили 7 балли ер силкиниши содир бўлганди.

“Los-Angeles Times”

Киритилди: 07:04 12.05.2018. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар