Америкаликларнинг ярмидан кўпи АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан бошқа мамлакатлардан импортга киритилган божлар уларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатди, деган фикрни билдирган.
Bloomberg агентлиги ўтказган сўровнома маълумотлари шундан далолат бермоқда.
"Катта ёшли америкаликларнинг аксарияти (56 фоизи) агар Трамп тарифлар жорий этмаганида оилаларининг молиявий аҳволи яхшироқ бўлишини айтган," - дейилади нашрда.
Бундан ташқари, таъкидланишича, америкаликларнинг 69 фоизи кундалик истеъмол товарлари нархининг ошишини кутмоқда, респондентларнинг 52 фоизи эса божларни жорий этишдан ваъда қилинган фойда мамлакат дуч келган иқтисодий харажатларга арзимайди, деб таъкидлаган.