The New York Times газетаси бунга Миссури штати қонун чиқарувчи органига дастлабки сайлов жараёнида Демократик партиядан номзод бўлган Дастин Ллойдни мисол қилиб келтиради.
Аввалроқ сайловчилар OpenAI'нинг ChatGPT ёки Google'нинг Gemini чат-ботларидан Ллойд ҳақида сўрашганда, улар фақат унинг сиёсий мақсадларини очиб бермайдиган асосий маълумотларни олишган.
Сиёсатчи "интернетдаги ўз мавқеини тўғирлашга" қарор қилиб, ўз сайтида ўзи ҳақидаги савол-жавоблар бўлимини чоп этди. Кейинчалик, чат-ботга Ллойд ҳақида савол берилганда, у айнан шу маълумотларни тақдим эта бошлади. Сиёсатчи эндиликда ушбу воситадан кундалик равишда фойдаланишини тан олди.