Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Америкалик сенатор Қирғизистонни Россияга қарши қўлланилаётган санкцияларга амал қилишга чақирди

A A A
Америкалик сенатор Қирғизистонни Россияга қарши қўлланилаётган санкцияларга амал қилишга чақирди

РИА Новостининг ёзишича, Америка сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Роберт Менендес Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга мактуб йўллаб, Россияга қарши жорий қилинган санкцияларга амал қилишга чақирган. У шунингдек, республикада демократия “эрозия”га учраётганидан ҳам хавотир билдирган.

“Қирғиз республикаси ҳукуматининг халқаро санкцияларни айланиб ўтиб, Россия Федерациясини қўллаб-қувватлаётгани бўйича айбланаётгани мени чуқур хавотирга солди”, – дейилади мактубда.

Менендес Қирғизистон ҳукуматини ушбу айбловни тезкорлик билан текшириб чиқишга ва мамлакат ҳудуди орқали Россияга ноқонуний товарлар транзити амалга оширилишига йўл қўймаслик учун янада ишончли чоралар белгилашга чақирган.

Сенатор мактубида шунингдек, шу вақтгача "Марказий Осиёда демократия маёғи" бўлиб келган Қирғизистон гўё "автократиянинг хавфли йўлига" қараб кетаётгани ҳам таъкидлаган.

Киритилди: 13:32 09.08.2023. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!