Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Америкалик конгрессменлар Трампга мактуб йўллади

Америкалик конгрессменлар Трампга мактуб йўллади

Америкалик конгрессменлар Трампни Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказишга чақирди.

АҚШ Конгресси аъзолари Сидни Камлагер-Дав ва Билл Ҳюизенга президент Доналд Трампга дипломатик форум ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан Вашингтонда “Марказий Осиё - АҚШ” (C5+1) етакчилари саммитини ўтказишга чақирувчи мактуб йўллади. Бу ҳақда конгрессвумен Камлагер-Дав расмий сайтида хабар берди.

"Президент Трампнинг C5+1 саммитидаги шахсий иштироки форумнинг 10 йиллигини муҳим дипломатик лаҳзага айлантириши ва АҚШ-Марказий Осиё муносабатларининг кейинги ўн йилликдаги йўналишини белгилаб бериши мумкин", дейилади мактубда.

“Марказий Осиё - АҚШ” (C5+1) формати АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасидаги мулоқот ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар учун платформа ҳисобланади. C5+1 2015 йил ноябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувидан сўнг ташкил этилган ва 2023 йил сентябр ойида бўлиб ўтган президентлар учрашувига қадар ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказилган.

Киритилди: 23:05 22.10.2025. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!