2007 йилнинг ёзида америкалик аёл Мадлин-Мишел Картен исмли айил ўзининг ўлими ҳақида хабар топди.
52 ёшли Картен университетда ўқиётганда «ўлганини» билди. Вебстер университетининг бизнес технологияси талабаси халқаро амалиёт дастурига қабул қилинди. Харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам сўраганида унга ижтимоий суғурта рақами вафот этган шахсга тегишли экани айтилган.
Ушбу маълумотдан сўнг, Картен Ижтимоий хавфсизлик бошқармаси билан боғланди. Маълум бўлишича, аёл ўлганлар рўйхатига хатолик туфайли қўшилган. Уни рўйхатда чиқаришга бир неча бор уринишган. 2019 йилда ҳатто маъмуриятга қарши федерал даъво қўзғатилди, аммо ҳозиргача ҳам ҳеч қандай натижа йўқ.
Картен бир неча бор қийинчиликларга дуч келди: унга ипотека беришдан бош тортишди, ишдан бўшатишди, машинасини мусодара қилишди ва ҳатто овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишди.