Бугун 20 август, 2022 йил, шанба

O'ZB

Америка урушни ўрганиш институти: Россия ҳарбийлари Лисичанскни ўраб олишга ҳаракат қилишда давом этмоқда, Россияда иқтисодиётнинг яширин сафарбарлиги бошланди

Америка урушни ўрганиш институти: Россия ҳарбийлари Лисичанскни ўраб олишга ҳаракат қилишда давом этмоқда, Россияда иқтисодиётнинг яширин сафарбарлиги бошланди

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти ўзининг кундалик ҳисоботида Россияда иқтисодиётнинг яширин мобилизацияси ва Донбасс минтақасидаги жанглар ҳақида ёзди. 1 июль учун асосий хулосалар:

— Кремль Украинадаги узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўриш учун Россия иқтисодиётини сафарбар қилиш шарт-шароитларини тайёрламоқда, деб ёзади ташкилот экспертлари. Уларда хўжалик юритувчи субъектларни армия ва махсус хизматлар манфаатларини кўзлаб давлат буюртмаларини олишга, ходимларга эса тунги вақтда ишлашга мажбурлаш имконини берувчи қонун лойиҳалари ҳақида сўз боради. "Россия президенти Владимир Путин Россия иқтисодиёти ва саноатини давом этаётган жанговар ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун сафарбар қилиши мумкин, аммо фуқароларни кенг миқёсда сафарбар қилиш учун ҳали бунга ўхшаш чоралар кўрилмаган", дейилади хулосада;

Россия ҳукумати Запорожье атом электр станциясини (АЭС) тўғридан-тўғри Россия электр тармоғига интеграция қилишни режалаштираётган кўринади, бу эса Россиянинг Запорожье АЭС Украинага электр энергиясини сотиши ҳақидаги аввалги даъволарига зид келади. Ҳисобот муаллифларининг тахмин қилишича, Россия кучлари ҳозирда Украина энергетикасининг Россияга тўғридан-тўғри келишини таъминлаш учун электр узатиш линияларига жисмоний киришга интилмоқда;

Россия қўшинлари Лисичанскни ўраб олишга уринишларини давом эттирдилар ва шаҳарнинг жануби ва жануби-ғарбий қисмида ҳужум амалиётларини ўтказдилар;

Россия қўшинлари Славянск шимолида ҳужумлар ўтказмади ва асосий эътиборни ўзларининг тактик позицияларини қайта тўплаш ва яхшилашга қаратдилар. Улар, шунингдек, Харков вилояти шимолида қуруқликдан ҳужумлар ўтказмади, балки Харков шимолидаги Украина позицияларини ўққа тутишда давом этди;

Россия ҳукумати Украинадаги жанговар ҳаракатларда қўлланилиши мумкин бўлган чақирувлар захирасини кенгайтиришда давом этмоқда.

Киритилди: 13:34 02.07.2022. Ўқилди: 3636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!