Урушни ўрганиш бўйича Америка институти ўзининг кундалик ҳисоботида Украина ҳарбийларининг Лисичанскдан кетиши ҳақида ёзди. 2 июль учун асосий хулосалар:
— Украина қўшинлари Лисичанскдан тартибли равишда чекинишган бўлиши мумкин, шаҳар 2 июль куни Россия назоратига ўтди. Украина Қуролли Кучлари вакиллари қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақида эълон қилмадилар, шунингдек, Лисичанск вилоятидаги мудофаа жанглари ҳақида ҳам хабар бермадилар, деб ёзади экспертлар;
— Яқин кунларда Россия кучлари Луганск вилоятининг қолган ҳудудини назорат остига олишлари, кейин эса Славянск ва Бахмут томон бурилишдан олдин Северскдаги Украина позицияларига ҳужум қилишлари мумкин. Украина қўшинларининг Северскка олиб чиқилиши Украинага ҳарбий қамал хавфини дарҳол камайтириш имконини беради;
— Россия Мудофаа вазирлиги Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов 2 июль куни Украинадаги рус қўшинларини шахсан ўзи текширганини маълум қилди. Ушбу баёнот Герасимовнинг Украинада мавжудлигини ҳеч қандай тарзда тасдиқламайдиган слайд-шоу нашри билан бирга келганини ҳисобга олиб, экспертлар Россия шу йўл билан юқори мартабали ҳарбийлар сафидаги тозалашлар ҳақидаги миш-мишларни рад этишга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблашади. Яна бир изоҳ шуки, Россия кўпчилик қўмондонлар йўқ ёки тўқнашувга бевосита алоқадор эмас деган тушунча билан курашмоқда;
— Россия қўшинлари Славянск шимолида қуруқликдаги муваффақиятсиз ҳужумларини давом эттирди. Улар, шунингдек, Донецкнинг жануби-ғарбий қисмида чекланган ҳужумларни амалга оширди, муваффақиятга эришмади;
— Украинанинг қарши ҳужумлари ва фаоллиги Россия кучларини жанубдаги мудофаа операцияларига устувор аҳамият беришга мажбур қилмоқда.