АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги қошидаги Разведка ва таҳлил бошқармасининг маълум қилишича, оятуллоҳ Хоминаий АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ўлдирилганидан кейин Эрон ва унинг прокси кучлари жавоб тариқасида Қўшма Штатлар ҳудудида ҳужумлар уюштириши мумкин. Шу билан бирга, разведка маълумотларига кўра, кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳужум эҳтимоли паст баҳоланмоқда.
Tаъкидланишича, яқин истиқболда асосий хавотир амалга оширилиши мумкин бўлган киберҳужумлар билан боғлиқ.
АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм миллий хавфсизликка доир ҳар қандай эҳтимолий таҳдидларни диққат билан кузатиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида федерал разведка ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан бевосита мувофиқлаштириш ишларини олиб бораётганини билдирди.