Газетанинг манбаларига таяниб ёзишича, Amazon ByteDance компаниясидан TikTok'нинг Америка бўлимини сотиб олиш учун ариза топширган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда, унда TikTok'нинг келажаги муҳокама қилинади. Эҳтимолий келишув доирасида ижтимоий тармоқнинг акциядорлари қаторига янги америкалик инвесторларнинг қўшилиши мумкин, бироқ компаниянинг расмий равишда сотилиши талаб қилинмайди.
2024 йил апрел ойида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байден томонидан имзоланган қонунга кўра, агар TikTok платформасига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance технология компанияси 270 кун ичида АҚШда ижтимоий тармоқни сотмаса, мамлакатда ундан фойдаланишни тақиқлаш имконини берувчи қонунни имзолаганди. Трампнинг инаугурациясидан бироз олдин АҚШ Олий суди ушбу қонунни тасдиқлади.
Трамп президентликка киришиши биланоқ, махсус фармон чиқарди ва АҚШ бош прокурорига қонунни кучга киришини 75 кунга кечиктиришни буюрди. Ушбу “кечикиш” муддати 5 апрел куни тугайди.