Қирғизистон президенти Садир Жапаров собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоев шундай илтимос билан мурожаат қилса, унга нисбатан амнистия қўллаш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини айтди.
"Хабар" агентлигига берган интервьюсида Жапаров суд қарорини ўзгартириб бўлмаслигини, бироқ у амнистия қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.
"Агар тегишли ариза тушса, амнистия қўллаш имкониятини кўриб чиқишим мумкин”, деди у.
3 июнь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Атамбаевни сиртдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Собиқ президент 2019 йилнинг 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида ер майдонини ноқонуний эгаллаб олиш, Бишкек ТЭЦни модернизация қилишдаги коррупция ва оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбдор деб топилди.