Аляска губернатори Майк Данливи АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашувни штатда ўтказиш қарорини олқишлашини ва уни ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Бутун дунё томоша қилади ва Аляска ушбу тарихий учрашувни ўтказишга тайёр", деди Данливи Х ижтимоий тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, "Бу ерда глобал аҳамиятга эга бўлган мунозаралар бўлиб ўтиши ўринли", чунки Аляска "асрлар давомида мамлакатлар ўртасида кўприк бўлиб келган ва бугунги кунда ер юзидаги энг муҳим минтақалардан бирида дипломатия, савдо ва хавфсизлик учун дарвоза бўлиб қолмоқда”.
Аввалроқ Трамп Путин билан учрашуви 15 август куни Аляскада бўлиб ўтишини айтган, буни Кремл ҳам тасдиқлаган эди.