Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Алонсо масаласи ҳал бўлмагунча Винисиус шартномани узайтирмайди

Алонсо масаласи ҳал бўлмагунча Винисиус шартномани узайтирмайди

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. 25 ёшли бразилиялик футболчи ўз келажагини жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо масаласи билан боғламоқда.

Манбаларга кўра, Винисиус ва Хаби Алонсо ўртасидаги муносабатлар ҳануз таранглигича қолмоқда. Ҳужумчи бир неча бор алмаштирилганидан норози бўлган. Шу сабаб футболчи мураббийлик масаласида аниқлик бўлмагунча узоқ муддатли шартнома тузишни истамаяпти.

Винисиуснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар амал қилади. Клуб келаси йилни муҳим босқич сифатида баҳоламоқда, чунки шартнома узайтирилмаса, футболчини юқори нархда сотиш имконияти сезиларли даражада камайиши мумкин.

“Реал Мадрид” раҳбарияти вазият ўзгармаган тақдирда Винисиусни трансферга қўйиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес якуний қарорни мураббий масаласи ҳал бўлгач қабул қилишни режалаштирмоқда. Асосий йўналишлар — шартномани узайтириш ёки футболчини сотиш.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:36 06.01.2026. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!