Бел оғриғимни даволашда дўстимнинг тавсияси билан алоэ, асал ва спирт аралашмасидан тайёрланган малҳамдан фойдаландим. Шукрки, айни вақтда оғриқларни енгдим.
Бунинг учун алоэнинг бир неча япроқларини олиш, ювиш ва уларни гўштқиймалагичдан ўтказиш керак. 50 г алоэ сувига 100 г асал ҳамда 150 мл спирт қўшинг-да, яхшилаб аралаштиринг ва банкачага солиб, қопқоқ билан ёпинг. Тайёр бирикмани узоқ вақт қоронғи жойда сақлаш мумкин. Компресслар кечаси қилинади, кейин иссиқ рўмол билан ўралади. Агар 1 кунда таъсири яхши сезилмаса, яна 3-4 марта такрорлаш мумкин.