Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

❗️Аъло баҳоларга ўқиган талаба қизларга икки баробар стипендия тайинланади

❗️Аъло баҳоларга ўқиган талаба қизларга икки баробар стипендия тайинланади

“Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-84-сон, 08.05.2025-й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2025-йил 15-майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.

🔴“Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:

🔹аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;

🔸парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;

🔹ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;

🔸боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила.

⚡️2025-йил 1-июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари миқдоридаги махсус стипендия тўланади.

Киритилди: 14:50 13.05.2025. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!