Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аллоҳ ҳатто кофирга ҳам мулойим бўлишни буюрган

Аллоҳ ҳатто кофирга ҳам мулойим бўлишни буюрган

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳазрати Муфтий Муҳаммад Шафиъ Соҳиб айтар эдиларки, Аллоҳ таъоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Фиръавннинг ислоҳи учун юборди. Фиръавн ўзи ким эди? Худолик даъвогари эди... У: “...Мен сизларнинг энг олий Роббингизман” (Назиъат, 24) деган эди...

Демак, у Фиръавн энг ёмон кофир эди. Лекин у икки пайғамбар Фиръавннинг олдига кетаётганида, Аллоҳ таъоло: “Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шоядки, эсласа ёки қўрқса...” (Тоҳа, 44) деди.

Бу воқеани сўзлаб бергандан кейин, падари бузрукворим айтдиларки, бугун сиз Мусо алайҳиссаломдан кўра улканроқ ислоҳ қилувчи бўла олмайсиз ва сизнинг қаршингиздаги Фиръавндан кўра жоҳилроқ бўла олмайди...

Хоҳ у ўта фосиқ ва фожир ёки мушрик бўлсин. Чунки, Фиръавн худолик даъвогари эди. Шунга қарамай Мусо алайҳиссалом ва Ҳорун алайҳиссаломга айтмоқдаки, Фиръавн олдига борганингизда бироз юмшоқлик ила гапиринг, қўполлик ила асло гапирманг. У орқали биз учун қиёматгача бу пайғамбарона услубни таъйин қилиб қўйдики, қачон бўлса ҳам бирор кимсага динни гапирсангиз, у ҳолда мулойимлик ила гапиринг, қўполлик ила гапирманг”.

 

"Аслааф ки бааҳми муҳаббат ке ҳейрат ангез ваақееаат" китобидан. 292-бет

Киритилди: 19:37 28.10.2019. Ўқилди: 2403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!