Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот ва Вобкент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “Ж.М.” хусусий корхонаси, “S.S.” оилавий корхонаси ҳамда “T.J.” МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар сотувчи савдо дўконларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, жами 18 турдаги алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.У. ЯТТ “Я.Г.”нинг “Эски Жомбой” МФЙ ҳудудидаги пайнет хизмати учун ижарага олинган савдо дўконида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 51 турдаги алкоголь ва 118 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Р. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан “Машраб” кўчасидаги савдо дўконида тамаки маҳсулотлари сотаётганлиги аниқланиб, ундан 853 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:16 05.05.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!